«Олтин карниз» устидан саёҳат

«Олтин карниз» устидан саёҳат

Эстерел қизил қояларига вертолёт экскурсияси энг аввало ранг тусларининг мўжизакор оламига саёҳатга айланади: ғиштдек қизил, жойларида баъзан олтинранг, баъзан эса шоколад ранги билан тобланувчи табиатнинг тик қоялари, яшил қарағайлар, фирузаранг сувлар, осмоннинг уфққадан ўтиб кетувчи ва денгиз билан қўшилувчи кўзни қамаштирадиган кўклиги. Агар сиз ҳақиқий француз романтикасини ҳис қилишни, импрессионистларнинг қаламидан чиққан тўйинган рангларга бой табиатнинг ақлга сиғмайдиган манзараларини кўришни  истасангиз Европада аккредитация қилинган авиация брокери AVIAV TM (Cofrance SARL)га қўнғироқ қилиш ёки сизга қўлай исталган усулда боғланиш ва Эстерелнинг қизил қояларига ҳаво экскурсиясини буюртма қилишнинг айни пайти.

Шуниси қизиқарлики, куннинг пайтига боғлиқ равишда Эстерел массиви (фр. Massif de l’Esterel) ўз рангларини ўзгартиради. Айнан шунинг учун, ҳам саёҳатчиларнинг таассуротлари ерталаб, кундузи ва кечқурун ҳар хил бўлади. Ва, албатта, ҳар бир мавсумда бутунлай ўзгача бўлади. Сизга Эстерел қизил қоялари йўналишига бир неча вертолёт экскурсияларига қатнашишни таклиф қиламиз, шунда сиз ўзингизнинг йилнинг ва куннинг турли пайтларидаги ҳисларингизни таққослашингиз мумкин. Франциядаги Мовий Қирғоққа қайтиб келиш ҳар доимо мароқли!

Ги де Мопассан Эстерел қоялари ҳақида “меҳмоннавоз яратувчининг қўли билан сохта осмон фонида акварел билан” чизилган сурат каби гапирган. Ҳақиқатан ҳам, Эстерел қизил қояларида бўлган ҳар бир кишини қандайдир бир улкан ва буюк, қадимий-қўл тегмаган олий мақсад учун яратилганлиги тўғрисидаги ҳислар чулғаб олади. Ва бу айнан қуш парвози баландлигидан, мазкур “чуқур” панораманинг ҳар бир тавсилотини, тик қояларнинг ва унинг остида ястаниб ётган денгизнинг ҳар бир тусини кўриш мумкин бўлгандагина яхшироқ ҳис қилинади.

Ҳар бир қадамда гўзаллик

 

Эстерел қизил қояларига вертолёт экскурсияси – бу болалар ва катталар учун ақлга сиғмайдиган ранглар туслари, қароқчилар йўлаклари ва қадимий сирларга эга мўжизалар дунёсига саёҳатдир, бу севишганлар учун романтик сирларга ошно бўлиш, ижодкор шахслар учун кашфиётлар макони ва руҳингиз учун шунчаки дам олишдир. Айнан мана шундай ажойиб совғани сизга AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси таклиф қилади, қайсиким қуйидагилар билан машҳур бўлган:

  • ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув;
  • хизматнинг мукаммал сифати;
  • ўз жамоасининг профессионаллиги;
  • манмун мижозларнинг кўп сонли мулоҳазалари;
  • қарорларнинг пунктуаллиги ва ўз вақтидалиги;
  • йўналишлар ва ҳаво кемаларининг катта танлови;
  • қўшимча хизматлар тўплами: гид, таржимон ҳамроҳлиги, бортдаги кейтеринг;
  • ишончли муносабат ва доимий мижозларга чегирмалар.

 

Агар сиз Франция Мовий Қирғоқлари ёки Европанинг исталган бошқа шаҳрида, ёки ҳаттоки Россияда бўлсангиз ва мўжизакор Эстерел қизил қояларига ветолётда жўнамоқчи бўлсангиз, ўз истагингизни кейинга қолдирманг. Чунки бу мўжизакор тик қоялар ўз манзарасини ҳар дақиқада ўзгартиради ва энг қизиғини сиз ўтказиб юборишингиз мумкин. AVIAV TM (Cofrance SARL)га қўнғироқ қилинг ёки бизнинг мутахассисларимизга сиз учун энг қулай бўлган усулда: онлайн ёки интернет саҳифасидаги сўров орқали боғланинг. Биз суткасига 24 соат ҳафтасига 7 кун алоқадамиз.

 

Жозибакор Эстерел қизил қояларининг романтикаси оламига хуш келибсиз!

 

t98books

Comments are closed.