Мовий Қирғоқ бўйлаб вертолёт билан

Мовий Қирғоқ бўйлаб вертолёт билан

“Вертолёт чўқинтирилиши” (фр. un baptême en hélicoptère) – французлар Мовий Қирғоқлардаги экскурсия дастурлари ҳақида айнан шундай дейишади. Ҳақиқатан ҳам, “паррак қанотли машинанинг” бортида романтик муҳитда, ўзига қамраб олувчи табиат гўзаллиги фонида ҳаво саёҳати давомида, ўзингизни қайта туғилгандек ҳис қилишингиз мумкин. Айнан – қандайдир бир сирларга огоҳ бўлишни, қайсиким буни фақатгина “вазнсиз” услубда – адреналин ва қарийб очиқ кабинадаги бироз қўрқув орқали англаш мумкин, у ерда саёҳатчини ердаги ва ҳаводаги ҳажмли панорамалар билан фақатгина шиша ажратиб туради.

AVIAV TM (Cofrance SARL) авиация соҳасида Европада аккредитациядан ўтган брокердан Франция Мовий Қирғоқларидаги вертолёт экскурсиялари – бу синаб кўриш лозим бўлган таассурот ва саёҳатдир.

Аммо, Француз Ривьерасига миллионлаб сайёҳлар қидириб келадиган ажойиб романтикадан ташқари, Ницца-Монако вертолёти доимий рейслар билан ёки хусусий самолётда “Кот д’Азур” аэропортига буюк фестиваллар – кино ёки машҳур ралли кунлари жўнайдиган кишиларга ҳақиқий қутқарув бўлиб қолади. Мазкур кунларда автотрассалар машиналар билан тўлган ва, одатда, йигирма-ўттиз дақиқани оладиган йўл бир неча соатга чўзилиб кетиши мумкин. Бироқ, бу ҳаммасини олдинроқ ўйлаб қўйган ва Ницца аэропортидан вертолёт билан трансферни буюртма қилган кишиларга тегишли эмас.

 

Ҳозирги кунда ҳаво таксилари кун сайин кўпроқ машҳурликни қозонмоқда, айниқса, Франция Ривьераси каби гламур ва замонавий дунёда. Бироқ, баъзи бир кишилар Ниццада вертолётга бўлган нархлар фақатгина киноюлдузлар даражасига мос деб ўйлашни давом эттиришмоқди. AVIAV TM (Cofrance SARL)нинг ходимларига қўнғироқ қилинг ёки сизга қулай бўлган бошқа усулда боғланинг, шунда асло бундай эмаслигини ва Франция Мовий Қирғоқларидаги ҳар бир саёҳатчи ўзига вертолётни эп кўриши мумкинлигини тушуниб етасиз!

 

Сифат юқори даражада

 

Ҳаво трансфери ёки вертолёт экскурсиясининг қиймати бортдаги одамларнинг сони, “паррак қанотли машинанинг” сиғими ва модели билан боғлиқ. Шуни унутмангки, сиз вертолётга қанча кўп дўстлар ёки ҳатто самолёт бўйича қўшниларни олиб чиқсангиз, манзилингизгача трансфер нархи шунчалик арзонроқ бўлади. Катта жамоа билан ёки бутун оилангиз билан саёҳат қилинг ва фақатгина синалган таъминотчилар билан ишланг! AVIAV TM (Cofrance SARL) Франция Мовий Қирғоқларидаги ҳаво парвозларининг мутлақ сифати кафолати бўлиб хизмат қилади.

 

Биз Монакодан Ниццага тезроқ етиб бориш учун сизга энг тез, жозибали ва қулай вариантни таклиф қиламиз. Бундай парвоздан сўнг оддий автомобилнинг салонига асло қайтишни истамайсиз!

Сизнинг истакларингизга биноан AVIAV TM (Cofrance SARL)нинг вертолёти бортида қуйидаги қўшимча хизматлар кўрсатилиши мумкин:

  • исталган хилдаги кейтеринг,
  • гид, экскурсовод, таржимон ҳамроҳлиги,
  • истагингизга кўра мусиқа билан таъминлаш,
  • ҳаво кемаси салонини безаш (масалан, тирик гуллар билан).

 

Каннга вертолёт, шубҳасиз, машҳур кинофестивалга бориш ниятида бўлган ва унга, узоқ кутилган намойишни ёки Анджелина Джолининг қизиз йўлакдаги тантанали пайдо бўлишини ўтказиб юбормаслик учун, вақтида етиб боришни истаган барча кино ҳавасмандларига керак бўлади. У жуда жозибадор бўлса керак!

Халқаро аэропортнинг мавжудлиги туфайли Ницца, Каннга боришгача келиш мажбурий бўлган манзилгоҳлардан бири ҳисобланади. Канн фестивали ёки Канн Шерлари каби дунёда машҳур кўплаб тадбирларнинг  ўтказилиши туфайли, у Франция Ривьерасининг энг гламур ва кўп ташриф буюриладиган шаҳарларидан бирига айланган. Канн ва Ницца аэропорти ўртасидаги трансфер – бу ҳам сайёҳлар, ҳам маҳаллий фуқаролар томонидан амалга ошириладиган одатий сафардир. Ницца-Канн вертолётидаги трансфер – бу оммалашган Круазеттгача энг тез ва эътиборга молик усулдир.

Франция Ривьерасига самарали ва таъсирчан тарзда етиб келинг!

 

 

t98books

Comments are closed.