Сирли оролларга парвоз қилиш

Сирли оролларга парвоз қилиш

Франциянинг Мовий Қирғоқларида, Ўртаер денгизида жойлашган  Леринс ороллари ўз тарихи ва сирли келиб чиқиши, романтикаси, табиатининг қўл тегмаган гўзаллиги ва бошқа оламга тегишлилигининг ноёб ҳис туйғуси билан жалб қилади. Агар у ерда бўлишни хоҳласангиз, унда авиация соҳасида аккредитация қилинган Европа брокери  AVIAV TM (Cofrance SARL)нинг ноёб таклифидан фойдаланиш ва Леринс оролларига вертолёт экскурсияси нима эканини билиб олиш учун қулай пайтдир.

Апелсин ликёри, сирлар ва оролларга ташриф буюрувчилар билан жуда хушмуомала бўлган маҳаллий роҳиблар билан  суҳбатлар, цистерциан монастири, улкан сарвлар, асрга тўлган эманлар, қарағайлар, лианалар ва темир ниқобли одамнинг қамоғи – булар Леринс оролларини машҳур қилган, қуш парвози баландлигидан ажойиб тарзда кўриадиган  нарсаларнинг фақатгина бир қисми. Ҳаттоки агар сиз мазкур “тропик жаннатда” бундан олдин бўлган бўлсангиз ва Леринс ороллари бўйича пиёда экскурсия таклиф қиладиган барча мўжизаларни билиб олишга улгурган бўлсангиз ҳам, парвоз саёҳати сизга умуман бошқа таассуротларни тақдим этади ва табиий қўриқхона мақомига эга бўлган машҳур архпелакка бошқа томондан назар солишга имкон беради.

 

Леринс ороллари бўйича вертолёт экскурсияси туғилган кунига ёки бошқа санага ўзига хос совға бўлиши, бир неча минг метр баландликда таъсирли манзаларнинг фонида ақлга сиғмайдиган ҳиссиёт, ҳис-туйғулар сеҳрини ҳис қиладиган севишганлар учун романтик саргузашт бўлиши мумкин. Францияда қадимий Лерин ибодатхонаси устида бош айланувчи баландикда муҳаббат изҳор қилишга нима етсин? Ёки никоҳ узугини вертолёт штурвалининг орқасига яширган ҳолда иккинчи ярмингизнинг қўлини сўрасангиз?   

Айтиш мумкинки, Франциянинг Мовий Қирғоқларидаги Леринс ороллари – бу муҳаббат ҳақидаги Ўртаер денгизи “сандиқчасида” яширинган ўзига хос қасидадир. Таъкидлаш жоизки, архипелагдаги фақатгина иккита оролда одамлар истиқомат қилади, қолганлари ўз сири ва романтикасини ҳалигача сир сақламоқди.

Паррак остида – тадқиқ этилмаган дунё

 

Леренис ороллари кўпинча ер юзидаги ажойиб, доимо яшил, қўл тегмаган жаннат билан боғланади, унинг гўзаллиги ва қўл тегмаган жозибасини фақатгина вертолётда парвоз биландлигидангина баҳо бериб бўлади. Вертолёт архипелаг доирасида секингина ҳаракатланиб, пиёда йўлаклар ва автомобил йўллари мавжуд бўлмаган, оддий сайёҳнинг назаридан яширин бўлган ҳар бир жойнинг панарамали ва секин кўздан кечирилишини таклиф этади. Бу ерга фақатгина ҳаводан, AVIAV TM (Cofrance SARL) жамоасининг ёрдами билан етиб келиш мумкин.

Денгизолди Алпларида жойлашган Леринс ороллари Круазетт қирғоқларидан фақатгина бир неча “қадам” узоқликда жойлашган ва Канн ҳамда Хуан қўлтиқлари орасидаги табиий чегара бўлиб ҳисобланади.

Агар сизнинг танловингиз бўлиб Канн ёки Ниццадан Леринс ороллари устидан вертолёт экскурсиясини буюртма қилиш бўлса, сиз сув юзи феруза ранги ва мовий ранг осмон ўртасида мувозанат сақлаган ҳолда Ўртаер денгизи устидан учиб ўтасиз. Мазкур ҳаво саёҳати сизни, шунингдек, Эстерел массивининг қизил қоялари бўйлаб олиб боради ва сиз ушбу жойларнинг вулқонли келиб чиқишидан дарак берувчи ноёб ранглар “фестивали” дан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Бешта йўловчи юкламасига эга вертолётнинг энг катта тезлиги 220 км/соатгача етиши мумкин, бироқ, шубҳасиз, учувчи сизда Леринс ороллари манзараларининг энг кичик тавсилотларини ҳам кўра олишингиз учун секинроқ ва оҳистароқ учади.

AVIAV TM (Cofrance SARL) қуйидагиларни таклиф этади:

  • ноёб вертолёт экскурсиялари,
  • турли сиғимга эга ҳаво кемаларининг катта танлови,
  • қулайлик ва хавфсизлик,
  • тўлиқ махфийлик,
  • ёқимли ва мақбул нархлар,
  • доимий мижозларга чегирмалар,
  • юқори даражадаги хизмат.

 

Леринс оролларининг мўжизакор оламини қуш парвози баландлигидан биринчи бўлиб кашф қилинг!

t98books

Comments are closed.