Сен-Тропе гламур оламига вертолёт

Сен-Тропе гламур оламига вертолёт

Қачонлардир Франциянинг Мовий Қирғоғидаги кўзга ташланмайдиган Сен-Тропе номли кичкина балиқчилик қишлоқчаси бугунги кунга келиб дунёга модаси, гламури, “қайноқ”, ҳашаматли, қумлоқ курортлари билан машҳур. Агар сиз офтобда тобланган машҳурларнинг назокатли оламида “трендда” ва “ўзиникилар  таркибида” қолишни истасангиз Сен-Тропега вертолётда жўнанг!

Европада аккредитациядан ўтган, ишочнли, кўп йиллик фаолият тажрибасига ва бенуқсон обрўга эга AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкери ҳозирда ўз мижозларига Монако – Сен-Тропе вертолётини ёки Ницца – Сен-Тропе трансферини буюртма қилиш имкониятини совға қилмоқда.

Агар сиз кўпчилик саёҳатчилар сингари француз Ривьерасига доимий рейслар билан ёки ўзингизнинг хусусий джетингизда Ницца халқаро аэропортига (фр. Aéroport Nice Côte d’Azur) етиб келган бўлсангиз, унда вақтни бекорга йўлда, такси қидириб ёки автомобил ижараси учун ўтказманг – қулайлик, тезлик ва сифатни танланг, AVIAV TM (Cofrance SARL) да Ницца – Сен-Тропе вертолётини танланг. Биз қуйидагиларда ёрдам берамиз:

  • Тўлиқ махфийликни сақлаш.
  • Керакли манзилга энг тез усулда, тирбандликларсиз, кечиктиришларсиз ва кечикишларсиз етиб бориш. Ницца – Сен-Тропе йўналишидаги ҳаво йўли 20 дақақани, Монако – Сен-Тропе йўналиши эса 15 дақиқани олади.
  • Сен-Тропе йўлида тоғ йўлларини четлаб ўтиш.
  • Борт сервисининг VIP хизматларидан фойдаланиш.
  • Энг мақбул нархлар бўйича ҳашаматли парвоз, манзилгоҳгача трансфер ва ҳаво экскурсиясига эга бўлиш.
  • Кейинги парвозлар учун чегирма ва бизнинг мижозимиз мақомига эга бўлиш.
  • Гламур шаҳри Сен-Тропега энг ҳашаматли ва яхши усулда – вертолётда етиб келиш.

AVIAV TM (Cofrance SARL) нинг афзалликлари

 

  • Компаниянинг базасида ҳаво кемаларининг катта танлови мавжуд, бу эса бизнинг мижозларимизга бортдаги йўловчилар сони, ҳаво кемасига эҳтиёж вақтидан (масалан, фестиваллар ўтказилиш вақти) қатъий назар Ницца – Сен-Тропе ёки Франция ва Европада бошқа йўналиш бўйича вертолётни, албатта, ижарага олиб билишларига ишонч уйғотади.
  • Истакларига қараб Монако-Сен-Тропе вертолётида гид, экскурсовод ва/ёки таржимоннинг ҳамроҳлигини таъминлаш мумкин, улар, устидан учиб ўтаётган ерлар ва атрофларидаги диққатга сазовор жойлар ҳақида батафсил сўзлаб беришади, гарчи қисқа вақт давомида бўлса ҳам. Айтиш жоизки, бизнинг вертолётларимиз учувчилари хушмуомала ва хайрихоҳ кишилар бўлиб, парвоз жараёнини ҳар томонлама тушунтириб боришади ва сиз жимликда қолиб кетмайсиз, агар, албатта, сизнинг ўзингиз буни истаб қолмасангиз.
  • AVIAV TM (Cofrance SARL) вертолётлар ва бошқа ҳаво кемалари бортида учувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг фақатгина профессионал жамоалари билангина ҳамкорлик қилади, бу эса сифат ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини кафолатлайди, мақбул нархлар бўйича, албата.
  • Биз мумкин қадар камроқ вақт мобайнида ва мижознинг барча истакларини эътиборга олган ҳолда таклиф қиламиз: парвоз давомийлиги, йўналишнинг индивидуал тарзда режалаштирилиши, ташриф буюриш учун диққатга сазовор жойларини танлаш. Биз ҳатто бортда кейтерингни ҳам ташкил қилишимиз мумкин ва сиз вертолётнинг ўзида янги француз устрицаларини татиб кўришингиз мумкин.
  • Геликоптерда парвоз – бу болаларингиз учун унитилмас саёҳатдир, “қанотли машина” уларни осмонга кўтарганда завқ-шавққа тўлишлари тайин. Вертолёт олдида Париж Диснейлендининг энг экстремал аттракционлари ҳам орқада қолади.
  • Иш бўйича сафар, муҳим музокаралар, машҳурлар билан учрашув ёки севганингиз билан Сен-Тропеда учрашув бўладими – геликоптерда трансфер оптимал ва самарали ечим бўлиб ҳисобланади.

 

Бизнинг мижозимизга айланинг – обрў, қулайлик ва ҳурматдан фойдаланинг!

 

t98books

Comments are closed.