Наполеон излари бўйича – Гольф-Жуанга вертолётда

Наполеон излари бўйича – Гольф-Жуанга вертолётда

Франция Мовий Қирғоқларига ҳар йили миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади, уларнинг кўпчилиги бу ерга яна ва яна қайтишади, ташриф буюрувчиларнинг сони эса ҳатто мавсум бўлмаган пайтда ҳам маҳаллий аҳолидан кўра кўпроқ. Саёҳатчиларни Франция Ривьерасига нима жалб қилади? Нима учун олдиндан Ниццага чартерни нафақат киноюлдузлар, балки оддий сайёҳлар ҳам ижарага олишга шошилишади?

Мазкур саволларга жавобни бу жойларнинг ноёб иқлими ва муҳити, табиат ва маҳаллий халқ яратаётган шароит ва этиборга молик жойлар бериши мумкин. Аммо, Мовий Қирғоқларнинг ўзига жалб қилиш хусусиятининг асосий сабаби бўлиб, унинг денгиз, қуёшли об-ҳаво ва мос кайфият сабабли юзага келган романтикаси ҳисобланади. Айнан романтика туфайли бутун бунёдан миллионлаб сайёҳлар Франция Ривьерасига учиб келишади.

Кўп йиллик иш тажрибаси ва кўп сонли хурсанд мижозларига эга, авиация соҳасида Европада аккредитациядан ўтган брокер – AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси сизни юқори қулайлик шароитида Мовий Қирғоқларга ташриф буюришга таклиф қилади. Бизнинг мижозаримиз қуйидагилардан фойдалана оладилар: уларнинг истакларига мос равишда хусусий самолётларни ижарага олиш, жойлашиш жойигача ҳаво трансфери, Ўртаер денгизининг умуман тадқиқ қилинмаган ва ҳайратланарли жойларига вертолётдаги қизиқарли экскурсиялар.

Агар сиз ҳақиқатан ҳам ўзингиз учун Мовий Қирғоқларнинг романтикасини кашф қилмоқчи ва катта шаҳарларнинг тез ҳаётидан чарчаган бўлсангиз, Гольф-Жуанга вертолётда ташриф буюришга шошилинг. Бу ўзига хос денгиз бўйи шаҳарчаси бўлиб, Ницца ва Канндан тахминан бир хил масофадаги узоқликда жойлашган, бутун йўналиш эса вертолётда тахминан беш дақиқада босиб ўтилади. Аммо, таассуротлар, эҳтимол, бутун умрингизга етади.

Гольф-Жуанга вертолёт экскурсияси бутун оила учун ҳайратланарли тадқиқотга айланади, у ҳам болалар, ҳам катталар учун қизиқарлидир. Шаҳарнинг ўзи кичикина бўлса ҳам, у қачонлардир у ерда император Наполеон тўхтаб ўтгани учун машҳурликка эришган (у Париждаги Эльба оролларига жўнаш йўлида). Вертолёт иллюминаторидан панарамали манзаралардан тўйиб баҳраманд бўлиб, ҳамда яқинда жойлашган, мовий тўлқинлар узра “марварид” сингари ярқирраган Канн, Ницца, Антибни кафтдагидек кўриб улгургандан сўнг, сиз Гольф-Жуанда “Наполеон излари бўйича” кичик сайрни амалга оширишингиз мумкин. Ушбу шаҳарда машҳур трактирда тушлик қилиш, салқинлаштирадиган вино ёки тетиклантирадиган кофе ичиш, маҳаллий мевалар, пишлоқ ва колбасалардан татиб кўриш, буюк императорининг бюстини топиш, қўнғироқхонага кўтарилиш ва кичик провансаль шаҳарчасининг романтикасини ўзингизга сингдириб олишингиз, сўнгра “паррак қанотли машинанинг” бортига кўтарилишингиз мумкин.

Баландликдан туриб Гольф-Жуан қўлтиғининг иккита бандаргоҳини кўришингиз мумкин: улардан бири дунёнинг энг гўзал яхталарини ўз бағрига олган, уларнинг учунлиги 40 метргача ҳам етиши мумкин, бошқаси – нисбатан “камтарроқ”, маҳаллий ўзига хос услубдаги  қайиқлар учун назарда тутилган. “Оппоқ гўзалларнинг” чиройига маҳлиё бўла туриб, эҳтимол, сиз бир неча кунга ёки ҳаттоки ойга ҳам яхталардан бирини ижарага олишни исташингиз мумкин – бунда ҳам сизга «Кофранс Сарл» (ScanMarine TM)да ёрдам беришади.

Атрофдаги гўзаллик

 

Гольф-Жуан устидан вертолётда учиб ўта туриб, сиз, шунингдек, Гольф Жуан Валлорисга ҳам саёҳатни режалаштиришингиз мумкин. Бу ерда француз Ўртаер романтикасига нафақат руҳингиз, балки танангиз билан ҳам шўнғиб кетасиз. Шаҳарда кўплаб шўнғиш-марказлари фаолият юритади ва сув спорт турлари учун барча шароитлар назарда тутилган. Мовий сувда чанғи ёки тахтада учиш, шунингдек, воқеаларга бой кундан сўнг Гольф Жуан Валлорисда шунчаки чўмилиш ва салқинланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳар ўзининг кулолчилик ҳунармандчилиги билан машҳур ва сиз ўз яқинларингиз учун нафис сувенирларни келтиришингиз мумкин.

Аммо, аминмизки, энг унитилмас хотиралардан бўлиб, Франция Мовий қирғоқларидаги вертолёт экскурсияси бўлиб қолади, унинг жараёнида AVIAV TM (Cofrance SARL) қуйидагиларни кафолатлайди:

  • Мукаммал хизмат,
  • юқори даражадаги сифат ва қулайлик,
  • учувчининг хушмуомалалиги ва пунктуаллиги,
  • мутлақ махфийлик,
  • энг мақбул нархлар.

 

Франция Мовий Қирғоқларининг саргузашт олами ва мўжизакор манзаралари бўйлаб саёҳат учун вертолёт бортига хуш келибсиз!

 

 

 

t98books

Comments are closed.